Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ягона гол кичик «дерби»да «Қўқон-1912»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Кичик “дерби” тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа аъзолари илк дақиқалардан ташаббусга эга бўлишга интилишди. Вақт ўтиши билан томонларни ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 33-дақиқада Дилшод Самиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу вазиятда футболчимиз рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳужумни гол билан якунлади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Ушбу вазиятда Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди. Бўлим ўрталарига келиб усутунлик меҳмонлар томонига ўтди. Андижонликлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди.

Футболчиларимиз эса ҳимояда ишончли ўйнашди. Айниқса, Жасур Ёқубов ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини қайтариб турди.

Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари кетма-кет ҳужумлар уюштиришганига қарамай, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, ёшларимиз кичик “дерби”да ғалаба қозонишди.

U-21 Биринчилиги
2 - тур
"Қўқон-1912" - "Андижон" – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе,Олим Тўйчибоев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Гол: Дилшод Самиқов – 33.

“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 4. Бекзод Каримов, 7. Аюбхон Абдураҳимов, 9. Рамз Исақов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Дилшод Самиқов, 55. Абдуллох Миркомилов, 65. Жасур Ёқубов, 78. Аброр Усмонов, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.

“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 5. Сардор Маъруфжонов, 7. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 10. Усмонали Исмоналиев, 11. Пўлат Шарифов, 14. Тимур Исмоилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов,18. Машҳур Мирзаев, 19. Жамшид Ҳамидов, 21. Рустам Қучқоров, 33. Дониёр Абдуманопов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:01, 30.03.2019.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8162]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5903]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2733]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2491]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2034]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1697]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1692]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1690]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1628]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1574]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик