Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда муҳим жанглардан бирини ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров бугун Филадельфияда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

"2300 Arena"да ўтказилган жангда амюртимизга япониялик Кейта Обара рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар ҳисобига аниқанди ва ҳакамлар 118:110, 117:111, 115:113 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. 

Шу тариқа, Қудратилло IBF йўналишининг яримўрта вазн тоифасида (66,67 кг) биринчи рақамли даъвогарга айланди. Айни пайтда ушбу йўналишдаги камар америкалик Эррол Спенсга тегишли. 

Бугунги жанг билан қўшиб ҳисоблаганда, Абдуқаҳҳоровнинг проф рингдаги жанглари сони 16 тага етди. У жангларининг барчасида ғалаба қозонган (9 та нокаут). Обара эса 25 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 20 тасида ғолиб бўлган (18 нокаут). 4 та жангда мағлубиятга учраган (3 та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров айни пайтда "Top Rank" компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳамюртимиз навбатдаги жангини катта эҳтимол билан Эррол Спенсга қарши чемпионлик камари учун ўтказади. 

Манба: Olamsport
Киритилди: 08:13, 31.03.2019.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.