Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Фозил Мусаев: «Изланишдан тўхтамасам, терма жамоага қайтаман»

Баҳо:
+ | -

Эктор Купер Хитойдаги China Cup турнири арафасида якуний таркибни эълон қилганида, биринчи навбатда, легионерларга эътибор қаратдим: тажрибали мутахассис бу йиғинга хорижда тўп сураётган беш нафар футболчини таклиф қилди.

Айни вақтда йигирмадан ортиқ вакилларимиз чет элда тўп сураётганини инобатга олсак, бу жуда кам. Табиийки, ушбу мавзу юзасидан матбуот анжуманида ҳам савол берилди. Лекин Купер нима қилаётганини жуда яхши билади, шогирдларининг ҳолатидан айнан у хабардор... Бу сафар терма жамоа таркибига киритилмаганлар орасида айни пайт Японияда фаолият юритаётган Фозил Мусаев ҳам бор. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбат уюштириб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Айни дамда аҳволингиз қандай?

- Жуда яхши, Худога шукур. Қийин кунлар ортда қолди, деб ўйлайман. Жароҳатдан буткул фориғ бўлишга интиляпман, мураббийимиз ҳам айрим ўйинларда ўзимни кўрсатишимга имконият бермоқда. Бундан хурсандман.

- Энди етишиб чиқаётган ёш футболчиларга бу борада қандай маслаҳат берасиз?

- Жароҳат муайян бир ёш тоифасидаги футболчида кузатилади, деб бўлмайди. У кутилмаганда кимнидир мураккаб аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бу борада олдиндан нимадир дейиш мушкул.

- Терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер сизни галдаги ўқув-машғулот йиғинига чақирмади. Бундан ранжимадингизми?

- Йўқ, асло хафа эмасман. Мураббий шуни хоҳлади, унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилиш керак. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир, эҳтимол, менинг ўрнимда бошқа бирор футболчини синаб кўргиси келгандир. Ўз устимизда кўпроқ ишлаб, машғулотларда астойдил ҳаракат қилсак, кейинги ўртоқлик учрашувларига жалб қилиши шубҳасиз. Менинг вазифам - ўз жамоамда яхши ўйнаб, ўзимни кўрсатиш. Қолаверса, мураббий айтганидек, терма эшиклари ҳамма учун очиқ. Изланишда давом этсам, албатта, миллий жамоага қайтаман.

- Шарқий Осиё терма жамоаларининг Осиё кубогида кўнгилдагидек иштирок этолмагани авлодлар алмашинуви билан боғлиқми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Авлодлар алмашинуви бирданига амалга ошадиган жараён эмас, бунинг учун маълум вақтга эҳтиёж туғилади. Агар ёшлар орасидан иқтидорли футболчилар чиқиб, ўзларини кўрсатишса, албатта, терма жамоа мураббийи уларга эътибор қаратади.

- «Жубило Ивата»га тезда мослашдингиз, жамоада ўз ўрнингизга эгасиз. Бунга қандай эришдингиз?

- Барчасини ички муҳит билан боғлаган бўлардим. Япония клубига илк келган кунимданоқ менга жуда илиқ муносабатда бўлишди, бегона жойда эканлигимни билдиришмади. Жамоадошларим бари аҳил, бир оиладекмиз. Бу ерда ҳамма нарса мени қониқтиради.

- 2011 йил фаолиятингиздаги энг эсда қоларли йил бўлгани табиий.

- Албатта, ўша мавсум мен учун ҳам, бутун Қашқадарё аҳли ва Ўзбекистон учун унутилмас онларни тақдим этган. «Насаф» сафида ОФК кубогини бошимиз узра баланд кўтарганмиз. Ўша дамлардаги ҳиссиётларни сўз билан ифодалаб беролмайман, буни фақат ўша жараёнда қатнашган одамгина тушунади.

- Олимпиячиларимиз пойтахтимизда ўтган саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Сиз ҳам ўз вақтида бу жамоада ўйнагансиз. Ўша БААга қарши кечган ҳал қилувчи ўйинда ҳаммаси бир бўлим ичида ўзгариб кетганди. Ваҳоланки, жамоамиз Олимпиада йўлланмасини деярли қўлга киритиб улгурганди...

- Албатта, Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун кечган охирги ўйин мен ва жамоадошларим учун жуда аламли ва эсда қоларли тарзда ўтган, десам янглишмайман. Тайёргарлик яхши бўлганди, руҳан ва жисмонан тетик эдик. Оғир ўйин бўлишини барчамиз ҳис қилиб турардик. Қандайдир сониялар барчасини ўзгартириб юборган. 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, ғалабага ишонч бор эди. Бироқ ўша куни рақибни енгиб, йирик мусобақага йўл олиш насиб қилмаган экан.

- Англия клубларидан фарқли равишда, Германия жамоаларининг халқаро майдонда ишлари юришмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Очиғи, билмадим. Дейлик, «Бавария» ички чемпионатда анча ҳолатини ўнглаб олди. Аммо ЕЧЛ нимчорак финалидаёқ «Ливерпул»дек кучли клубга дуч келди. Мерсисайдликлар айни пайт ажойиб спорт формасида, уларни тўхтатиш қийин бўляпти. Умуман, мюнхенликлар Англия клубларининг тажовузкор ўйинига дош бера олишмади.

- Мазмунли суҳбат учун ташаккур. Кейинги фаолиятингизда омад ва зафарлар Сизга ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз!

- Раҳмат. Мен ҳам ўз ўйинларим билан ўзбекистонлик ишқибозларни қувонтиришга астойдил ҳаракат қиламан.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:34, 02.04.2019.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.