Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бугун Суперлигада 3-тур старт олади

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакат миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигада 3-тур ўйинлари бошланади. Турни пойтахтимиздаги "Локомотив" стадиони "Локомотив" - "Андижон" жамоалари учрашуви билан очиб беради.

Эртага эса Тошкентда яна битта учрашув бўлиб ўтади. Бу йилги чемпионат карвонбошиси – “Пахтакор” ўз майдонида “Насаф”га қарши баҳс олиб боради.

Шанба оқшомидан иккита учрашув ўрин эгаллаган. Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида кучлилар сафига қайтган “Динамо” ҳамшаҳарларимиз – “Металлург” жамоасини қабул қилади. Шу куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Якшанба кунги дастурга учта ўйин киритилган: “Бухоро” – “Қизилқум”, АГМК – “Қўқон 1912”, “Сўғдиёна” – “Сурхон”.

“Металлург” жамоаси эртага Самарқанд шаҳри сари йўлга отланади. Андрей Шипилов етакчилигидаги жамоамиз “Бухоро” билан ўйиндан кейин икки кун дам олди ва душанбадан эътиборан 3-турга тайёргарликни бошлаб юборди. Айни пайтда жамоа аъзоларининг кайфиятлари аъло ва улар “Динамо”га қарши учрашувга пухта ҳозирланишмоқда.

Киритилди: 08:51, 04.04.2019.
Ўқилди: 4187 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик