Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бугун футбол. «Локомотив» – «Андижон»

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион “Локомотив” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди “Локомотив” мезбон сифатида тўп тепади.

“Локомотив” стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган.

Бу ўйинларнинг 13тасида “Локомотив” зафар қучган, 4 марта “Андижон” ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. “Андижон”нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. “Локомотив” эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич “Локо” фойдасига 37-21.

“Локомотив”нинг “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. “Темирйўлчилар” Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. “Андижон” ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган.

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда “Локомотив” жами 42 очкони қўлга киритган. “Андижон” эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда “Локомотив” ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган.

Бу йил ҳисобидан “Локомотив” дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида “Навбаҳор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. “Андижон” ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда “Қизилқум” билан 1:1, ундан кейин “Қўқон-1912” билан 0:0 ўйнашди.

Манба: Stadion
Киритилди: 11:24, 04.04.2019.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик