Хабарингиз бор, бугун Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари Ўзбкистон Суперлигаси доирасида тўқнаш келади.
Бугунги учрашув ҳақида қисқача
Сўнгги йиларда бу жамоалар ўртасидаги баҳс анчайин қизғин тус олиб бормоқда. Айниқса “Насаф” клуби бошқаруви Рўзиқул Бердиевнинг қўлиги ўтгач, кураш янада қизғин тус олди.
Жамоалар ўзаро 44 бор тўқнаш келишган бўлса, шулардан 25 тасида “Шерлар”нинг қўли баланд келган. 9 та учрашувда “Аждарлар” ғолиб бўлган 10 та учрашувда эса, дурранг қайд этилган. “Аждарлар”нинг бугунги рақиби устидан қозонилган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0 бўлса, “Пахтакор” ҳам ўз тарихида бир маротаба худди шундай ҳисобда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан.
Бу мавсумни “шерлар” кўтаринки кайфиятда бошлашди. Жамоа Арвеладзе қўл остида чиройли ўйин намоийиш этмоқда. Мухлисларнинг стадионга қайтгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Бугунги учрашув “Пахтакор” учун “Ас-Саад” га қарши кечадиган баҳс олдидан қизишиб олиш учун имконият десак, адашмаган бўламиз.
“Насаф” эса бўлажак юлдуз футболчилардан ташкил топган клуб сифатида бугун “Пахтакор”га етарлича муаммолар туғдириши кутилмоқда. Рўзиқул Бердиев шогиртлари ўтган икки турда мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этди. Бугун ҳам “Насаф” ўз услибига содиқ қолган холда стадионга йиғилган мухлисларни зериктитиб қўймайди деган умиддаман.
Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Имконияти бор юртдошларимизни стадионга таклиф этиб қоламиз. Умид қиламизки бугун жамоалар, ўйинни кўргани келганларни зериктириб қўйишмайди.