“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатида юбилей голини урди.
Мюнхенликлар ҳужумчиси “Боруссия”га қарши ўйинда гол уриб, Бундеслигадаги голлари сонини 200 тага етказиб олди.
Ушбу голни уриш учун Левандовски 248 та учрашув ўтказди. Шу вақт ичида полшалик “Боруссия”ва“Бавария” клубларида ўйнади.
Германия чемпионати тарихида фақат Герд Мюллер 200 та гол уришга муваффақ бўлган.