Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Ҳалқаро мусобақада «Ванфоре Кофу» клуби тўртинчи ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан мамлакатимизга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

 Жумладан, японияликлар 3 ва 4 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкент футбол академияларига қарши майдонга тушишди. Бундан ташқари, "Миллий" стадионда "Ванфоре Кофу" жамоаси иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари академиялари қатнашди.   

Мусобақа ярим финалида "Ванфоре Кофу" клуби "Бунёдкор" академиясига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи ярим финалда "Насаф" академияси худди шу ҳисобда "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини таслим этди.  3-ўрин учун баҳсда "Ванфоре Кофу" "Пахтакор"га қарши майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда эса "Бунёдкор" академияси "Насаф" тарбияланувчиларини кичик ҳисобда таслим этди. Шу тариқа "Бунёдкор" биринчи, "Насаф" иккинчи, "Пахтакор" учинчи ва "Ванфоре Кофу" клуби тўртинчи ўринни эгаллади.   Бугун Япония клуби "Чиғатой" спорт мажмуасида Наманган ва Андижон академияси тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув соат 14:30да бошланади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 09:47, 07.04.2019.
Ўқилди: 1260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.