Шу кунга қадар ўзбек футболи ҳақида гап кетганда, тотализатор деган сўз ҳам қўшиб гапириладиган бўлиб қолганди.
Мураббийлар ва футболчилар орасида букмекерлик сайтларда ставкалар қўйиладиган мутахассислар борлиги борасида мухлислар бот-бот гапиришарди. Мана энди уларнинг сирлари секин-аста очилиб борса ажаб эмас. Зеро, ЎФАдаги мутахассислар бу борада енг шимариб ишга киришишган. Тез орада янги тафсилотлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлсак ажаб эмас.
Ёнғоқ қурти ҳақидаги қуийдаги ҳикоя тотализаторга муккасидан кетган ва тотал футбол ҳаётида яшаётган айрим шахсларга жуда мос тушишига ишончим комил.
- Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Чиндан ҳам футболни фақат тотализатор ва пул топиш манбаига айланитириб олган айрим инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.
Бу мақола орқали кимдир ёмонламоқчи, кимнидир тарафини олмоқчи эмасмиз. Шунчаки, футболимизда янги кунлар келганини, энди барчаси бошқача бўлишини таъкидламоқчиман, холос. Президентимиз айтганларидек “Энди бундай яшаб бўлмайди. Ўзгаришлар даври келди”. Қилинган ҳатолардан тўғри хулоса чиқариб, янгича ҳаёт тарзига яратиш вақти келди. Ҳали ҳам кеч эмас. Футболимизда ёруғ кунлар келди, унинг давомли бўлишини истаймиз.
Чемпионлар лигаси: Чорак финалнинг барча иштирокчилари ва ўйинлар рўйхати маълум бўлди [5945]
ЕЧЛ тарихидаги энг кўп ўйналган жуфтлик: «Реал» ва «Бавария» яна тўқнаш келади [4385]
"Барселона"нинг куни яна Шеснига қолиб кетадиганга ўхшайди [3811]
Ламин Ямал ЕЧЛда Мбаппе ўрнатган рекордни ўзиники қилди [3723]
Неймар «Барселона» — «Ньюкасл» ўйини ҳисоби ва гол муаллифларини тахмин қилди [3106]
Рафинья 2026 йилда даҳшатли статистика қайд этмоқда [2896]
Месси Роналдуни ортда қолдирди [2481]
109 та гол! Левандовски Месси ва Роналду таъқибини давом эттирмоқда [2351]













