Sport TV телеканалида Суперлиганинг 3-турида бўлиб ўтган баҳсли воқеаларга оид кўрсатувда “Навбаҳор”да фаолият олиб борган мураббийлар Илҳом Мўминжонов, Шерзод Шарипов ва футболчи Дилшод Жабборов иши муҳокама қилинди.
ЎФА нега Илҳом Муминжовни кескин жазолади?
Этика қўмитаси аввало Илҳом Мўминжонов ва футболчи Рўзим Аҳмедов бошида бўлиб ўтган зиддиятни ўрганиб чиқиб, улар билан суҳбатлашди ва берилган саволларга тегишли равишда жавоб олмади. ОАВ нашрларида Рўзимбой Аҳмедов исботлаб бераман деган сўзларига таяниб ашёвий далиллар йиғилди.
Тегишли вакилларимиз бир қатор футболчилар билан суҳбат олиб боришди ва керакли далилларни йиғишди ва бу қарорни қабул қилиш учун 3 ой вақти кетди. Тўғрисини айтаман бундай вокеа яқин 20 йил ичида содир бўлмаган.
Ишонинг, ушбу воқеа бўйича Суперлигада ўйнаётган айрим футболчилар, клуб раҳбариятида фаолият олиб борадиган мансабдор шахслар кўрсатма беришган.
Шерзод Шарипов ва Дилшод Жабборовнинг бу воқеага нима алоқаси бор?
Шарипов, Мўминжоновга бир неча йил давомида ассистент бўлган ва у ёлғон кўрсатма берган. Кейинчалик ёлғон кўрсатма берганини тан олиб айбига иқрор бўлган. Жабборов эса майдонда мураббийнинг қарорини футболчиларга ўтказишга ҳаракат қилган ва босим ўтказгани учун жазоланди.
Ушбу ҳолат коррупцияга тортмайдими?
Йўқ, у пул билан ишлайдиган мансабдор шахс эмас, биласиз Ўзбекистон жиноят кодексида ҳар қандай ишни икки ой ичида ўрганилиб чиқилиши керак.
Қарор жиддий қабул қилиндими ёки айбдор шахслар апелляция бера оладими?
Жазоланган шахслар 10 кун давомида апелляция бериши мумкин.
Ким апелляция берди?
Ҳа, Мўминжонов ва Жабборов қайта кўриб чиқиш учун апелляция берди.
Хулоса, тўғрисини айтсам мен ўзим қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдим, лекин келишилган ўйинларда битта жамоа қатнашмайди.