Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Эрнесто Вальверде: «МЮ» «ПСЖ»ни мағлуб этганидан кейин руҳланиб кетди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«МЮ»нинг кучли томони – бу нафақат стандарт вазиятлар. Жамоа аввалги босқичда «ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба ва сўнгги ойлардаги муваффақиятлардан кейин руҳланиб кетди. Биз кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Бунинг учун рақибнинг кучли томони бўлган стандартларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Олдимизга қандайдир натижа қайд этиш вазифасини қўймаймиз. Аммо сафарда гол уришни истаймиз. Аввалги босқичларда ўз уйимизда кўп гол урдик.

Биз ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу борада ортиқча гапнинг кераги йўқ. Бу баҳсда шунчаки фақат ҳимояланиш ёки фақат ҳужум қилиш мумкин эмас. Ҳар иккаласини мукаммал бажариш лозим.

Дембеле? Унинг машғулотда қай тариқа ишлашига қараймиз. Бу «Лион»га қарши ўйин олдидан юзага келган вазиятга ўхшайди. Бу биринчи ўйин ва буни унутмаслик лозим. Ҳаддан ташқари таваккалчиликка қўл урмаймиз.

Барча топ-жамоалар ғалаба қозонишни исташади. Бу борада биз ҳам истисно эмасмиз. «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам мусобақада ғолиб чиқишни исташади. Биз ўзимизга ишонамиз. Мавсум давомида қийин вазиятлардан яхши чиқиб кетдик», – деди Вальверде.

«Манчестер Юнайтед» – «Барселона» баҳси эртага, 10 апрель куни бўлиб ўтади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:45, 09.04.2019.
Ўқилди: 4983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Атлетико" Альваресни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди [5061]

Аргентина терма жамоаси Англияга қарши ярим финал олдидан ФИФАга мурожаат қилди [3656]

Моуриньо "Реал"даги илк машғулотга 11 нафар футболчини чақирди [3601]

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди [2996]

3,5 миллиондан ортиқ киши Аргентина терма жамоасини мундиалдан четлатишни талаб қилган петицияни имзолади [2078]

Фермин Лопеснинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [1994]

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради [1608]

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартнома бўйича талаблари маълум бўлди [1573]

«Манчестер Юнайтед» Гринвудни қайтариб олишдан воз кечди [1561]

Это’О: "Мбаппе барча даврларнинг энг буюк француз футболчиси сифатида тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" [1545]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик