Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЕЧЛ. «Ливерпуль» ишончли ғалабани қўлга киритди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Қуръада омади чопган "Ливерпуль" дастлабки ўйинда ишончли ғалабани қўлга киритди.

Мерсисайдликлар учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ "Порту" дарвозасини ишғол қилишди: Наби Кейта жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба рикошет орқали голга айланди.

Биринчи бўлим ўрталарида Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмасдан эса Роберто Фирмино чиройли комбинациядан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни 2тага оширди.

Танаффусга қадар ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди. Португалияликлар ҳужумчиси Марега иккита қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, бир марта Фирмино қулай вазиятни кўкка совурди.

Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" тўп назоратини ўзида ушлаб қолган бўлса, меҳмонлар кўпроқ ҳимояланишди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари жавоб ўйини олдидан ажойиб имкониятга эга бўлишди. Жавоб баҳси 17 апрель куни Португалияда бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
Ливерпуль Англия – Порту Португалия 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 5 Кейта, 2:0 – 26 Фирмино.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Ловрен, ван Дейк, Милнер, Хендерсон, Фабиньо, Кейта, Салоҳ, Фирмино (Старридж, 82), Мане (Ориги, 73).
Порту – Касильяс, Макси Перейра (Фернандо, 77), Фелипе, Эдер Милитао, Корона, Данилу Перейра, Оливер Торрес (Бруну Кошта, 73), Теллес, Отавио, Соарес (Браими, 62), Марега.
Огоҳлантиришлар: Соарес (17), Фелипе (61).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:15, 10.04.2019.
Ўқилди: 6533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик