Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«ПСЖ» чемпионликни расмийлаштирадиган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 32-тури доирасида жадвалда пешқадамлик қилаётган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. "Лилль" ўз майдонида "ПСЖ"ни қабул қилди.

Парижликлар мазкур ўйинда дуранг натижа қайд этсалар ҳам, чемпионат тугашига 6та тур қолганида чемпионликни расмийлаштирган бўлардилар. Шу боис бўлса керак, Томас Тухель майдонга асосий таркибни туширди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Меньё ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб, "Лилль"нинг олдинга ўтиб олишини таъминлади. Орадан 4 дақиқа ўтиб Бернат ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса "ПСЖ" учун омадсизликлар бошланди. Дастлаб жамоа сардори Тиаго Силва, орадан кўп ўтмасдан Томас Меньё жароҳат олиб майдонни тарк этишди. Баҳснинг 36-дақиқасида эса Бернат яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган Николя Пелени сўнгги умид кушандаси сифатида йиқитди. Шунинг учун у майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда эса "Лилль" рақиб дарвозасини бир эмас, икки эмас, нақ 4 марта ишғол қилиб, ҳисобни 5:1 кўринишига келтириб қўйди.

Шу тариқа, "ПСЖ" чемпионлик масаласини кейинги ўйинга қолдирди. Жамоа 17 апрель кунри 28-турнинг қолдирилган баҳси доирасида "Нант" меҳмони бўлади.

Франция чемпионати, 32-тур
Лилль – ПСЖ 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар: 1:0 – 7, автогол Менье, 1:1 – 11 Бернат, 2:1 – 51 Пепе, 3:1 – 65 Бамба, 4:1 – 71 Габриэл, 5:1 – 84 Фонте.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро (Габриэл, 45), Коне, Тиаго Мендес, Шека (Сумаре, 69), Пепе, Иконе (Руй Фонте, 66), Бамба, Реми.
ПСЖ – Ареоля, Дагба, Тиаго Силва (Керер, 16), Кимпембе, Менье (Диаби, 24), Паредес, Верратти, Бернат, Дани Алвес, Дракслер (Курзава, 85), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Мендес (45), Мбаппе (45), Дракслер (77), Верратти (81).
Четлатиш: Бернат (36).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:09, 15.04.2019.
Ўқилди: 6868 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.