Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Превью. «Андижон» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

18 апрель куни Cocа-cola Суперлигаси 5-турига старт берилади.

“Аждарлар” Cocа-cola Суперлигаси 5-турини Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Бу жамоалар жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган.

Андижон жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Андижон” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.
Мана орадан икки йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада тўқнаш келишмоқда. “Андижон” – “Насаф” учрашуви 18 апрель пайшанба куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 5 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.
Тўплар нисбати 84:43га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон ” – “Насаф” 6:0.
Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни 2016 йил 17 сентябрда Андижонда ўтказган. Бу учрашув 0:0 ҳисобида якунланган. Кейинги икки мавсумда “Андижон” Суперлигада иштирок этмаган.

Андижондаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Андижонда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг еттитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Тўрт учрашувда андижонликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 48та тўп киритилган. Тўплар нисбати 24:24.
Андижонда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2016 йили 0:0 ҳисоби қайд этилган. “Насаф” сўнгги бор, Андижонда 2015 йили 0:1 ҳисобда ғалаба қозонган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:30, 16.04.2019.
Ўқилди: 2976 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.