Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

17 апрель куни Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Осиё қитъасида ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралашининг дастлабки босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир 17 апрель куни Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.

1-саралаш босқичи
ФИФА рейтингида энг қуйи ўринларни эгаллаб турган 12та терма жамоа қуръа орқали 6та жуфтлик ҳосил қилишади.
1-саватча: Малайзия, Камбожа, Макао, Лаос, Бутан, Мўғулистон
2-саватча: Бангладеш, Гуам, Бруней-Доруссалом, Шарқий Тимор, Покистан, Шри-Ланка.

Уй-сафар тизимида ўтадиган иккита ўйиндан иборат босқичда ғолиб чиққан 6та жамоа кейинги босқичга йўл олишади. Бу босқич баҳслари шу йилнинг 6 ва 11 июнь кунлари ўтказилади.

2-саралаш босқичи:
Биринчи босқичдан ўтган 6та жамоа Осиёнинг қолган 34та термаси сафига қўшилади. 40та терма жамоа 5тадан 8та гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари (8) ва 2-ўринлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та терма кейинги босқичга чиқади. Мазкур 12та терма жамоа Осиё кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритади. Бу босқич ўйинлари 2019 йилнинг 5 сентябридан 2020 йилнинг 9 июнига қадар ўтказилади.

3-саралаш босқичи
12та терма жамоа 6тадан 2та гуруҳга бўлинади. Учинчи босқич ўйинлари 2020 йилнинг 3 сентябридан 2021 йилнинг 12 октябрига қадар ўтказилади. ФИФА ЖЧ-2022да нечта жамоа иштирок этишига ойдинлик киритганидан кейин Осиёга қанча квота ажратилиши аниқ бўлади. Мундиал йўлланмалари эгалари номи ушбу босқичда аниқ бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:12, 16.04.2019.
Ўқилди: 8026 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.