Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЕЧЛ. Бунақаси бўлмаган! Суперфантастик ўйинда «Тоттенхэм» ярим финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -1

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасидаги бугунги ўйин даҳшатли кечди. Мухлислар голларга бой, сценарийси тушунарсиз, драматизм остига кечган ўйин гувоҳига айланишди. Сафарда урилган гол қоидаси туфайли "Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни ортда қолдириб, ярим финалга йўл олди.

Тезкор гол
"Манчестер Сити"нинг ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ гол уриб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштириб қўйди. Гол муаллифи — Раҳим Стерлинг.

Корейсча зарбалар
Қандайдир 6 дақиқа ичида "Тоттенхэм" иккита гол уриб, ҳисобни 1:2 кўринишга келтириб қўйди. Сон Хеунг Мин томонидан йўлланган зарбаларни Эдерсон қайтара олмади. Умумий ҳисоб 1:3га етди ва "Сити" кейинги босқичга чиқиши учун энди 3та гол уриши керак эди.

"Сити" ўша 3та голни урди
"Шаҳарликлар" ҳисобни тенглаштириши учун 1 дақиқа керак бўлди, холос. 21-дақиқага келиб эса Стерлинг ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.  Иккинчи бўлимда мезбонлар босимни оширишди ва баҳснинг 59-дақиқасида Агуэро кучли зарба билан ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. Бу ҳисоб Гвардиола жамоасини қаноатлантирар эди. Аммо...

Стандарт ва VAR...
Учрашувнинг 73-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани Фернандо Льоренте дарвозага жойлади — 4:3! Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда "Сити" бешинчи голни урди. Ўша комбинация пайтида ҳужумни ривожлантирган Агуэро тўпни офсайдда қабул қилганди. Бироқ ортга узатмани "шпорлар" ярим ҳимоячиси Эриксен берганди. Аммо, лекин, бироқ... Кристиан ортга пас бераётган пайтда тўп Гюндоганнинг оёғига текканди. Шунинг учун бўлса керак, Чақир VAR билан маслаҳатлашиб, голни бекор қилди. Бир неча сония аввал жуда хурсанд бўлаётган "Манчестер Сити" футболчиларининг "тарвузи қўлтиғидан тушди".

Шу тариқа, драматик ўйинда омад "Тоттенхэм" томонида бўлди. Жамоа ярим финалда "Аякс"га қарши баҳс олиб боради.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, жавоб ўйинлари
Манчестер Сити Англия – Тоттенхэм Англия 4:3 (3:2)
Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Хеунг Мин, 1:2 – 10 Сон Хеунг Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Менди (Сане, 84), Уокер, Лапорт, Сильва (Фернандиньо, 63), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз (Санчес, 90), Триппьер, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Лукас Моура (Дэвис, 82), Сиссоко (Льоренте, 41), Алли, Сон Хеунг Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Хеунг Мин (48), Роуз (54), Ваньяма (77).
Биринчи ўйин – 0:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:07, 18.04.2019.
Ўқилди: 13969 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.