Хабарингиз бор, эртага Таиланд пойтахтида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бугун анъанага кўра, мусобақадан аввал вазн ўлчаш жараёни ва қуъра ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Табиийки, кўплаб мухлислар учун қуръа натижалари қизиқ. Унга кўра, вакилларимиз мусобақани рейтинг поғоналарига қараб турли босқичлардан бошлашади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг қуръа натижалари эса қуйидагича:
– 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Д.Хасебэ (Япония)
– 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Т.Другел (Бутан)
– 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – А.Алибеков (Қирғизистон) / Н.Симфавонг (Лаос)
– 60 кг: Шукуржон Раҳимов – К.Чое (КХДР)
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ)
– 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б.Ганбатар (Мўғулистон)
– 75 кг: Исроил Мадримов – Т. Ву (Вьетнам)
– 81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Б. Ядав (Ҳиндистон)
– 91 кг: Санжар Турсунов – Х. Хан (Хитой) / С. Бобошев (Қирғизистон)
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов – Х. Му (Хитой)