Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Клубларимиз учун жиддий синов яқинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё чемпионлар лигаси доирасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки клубимиз 22-апрел санасида 4-тур доирасида майдонга тушишади. Бугун шу ҳақида қисқача

«Пахтакор»

Арвеладзе шогирдлари Тошкентда «Ас Саад» билан дуранг қайд этганига қарамасдан, гуруҳда пешқадамлик қилиб келмоқда. «Шерлар» иккинчи давранинг иккита учрашувини меҳмонда ўтказишларига тўгри келишини ҳисобга олсак, улар навбатдаги турда мағлубиятга учрамасликлари шарт. Тўғри, рақиб кучли, аммо «шерлар» гуруҳдан чиқишни исташса, Қатар чемпионидан очко тортиб олишлари талаб этилади. Агарда «Пахтакор» ғалаба билан қайтадиган бўлса, гуруҳда биринчи ўрин учун анчагина жиддий қадам ташлаган бўлади. Жамоани 22-апрелда сафар учрашуви кутиб турган бўлса, 6-май санасида Тошкентда Эроннинг «Персаполис» клубини меҳмон қилади. Гуруҳдаги сўнгги турни меҳмондаги учрашув билан якунлайдиган «Пахтакор»нинг рақиби «Ал Аҳли» клуби бўлади. Гуруҳда анчагина жиддий клублар йиғилганини инобатга олсак, гуруҳдан чиқиш учун кураш сўнгги тургача давом этадигандек кўринмоқда.

«Локомотив»

«Темир йўлчилар» 22-апрел санасида ўз уйида «Ал Иттиҳад» клубини қабул қилади. О”збекистон чемпионининг ишлари мақтагулик аҳволда эмас. Улар 3 очко билан гуруҳда сўнгги поғонада боришмоқда. Жамоа «Ал Иттиҳад» билан бўлган учрашувда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради. Ўзи шундоқ ҳам бу мавсумда олдингисига нисбатан анча суст иштирок этаётган «Локо»да муаммолар етарлича. «Локо» иккинчи давранинг иккита учрашувини ўз уйида ўтказиши имкониятларимизни бироз ошириши мумкин. Буйўғига «Локомотив» учун ортга йўл йўқ. 6-май санасида «Ал Ваҳда» клуби меҳмони бўладиган «темир йўлчилар» 21-май куни ўз уйида «Ал Райян» клубига қарши майдонга тушади.
Клубларимизга яқинлашиб келаётган ўта муҳим учрашувларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:38, 18.04.2019.
Ўқилди: 4335 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [8081]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3529]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3112]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2778]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2236]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2047]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1918]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1852]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1720]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1594]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.