Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Конор Макгрегорнинг ҳаёт қоидалари

Баҳо:
+ | -

Конор Макгрегорни спорт мухлислари орасида хуш кўрадиганлари ҳам, уни ёқтирмайдиганлар ҳам жуда кўп.

У аралаш яккакураш соҳасига кириб келган пайтлари исмини кўпчилик билмасди, аммо кейинчалик шунчаки суперюлдуз бўлибгина қолмай, ММА оламини бутунлай ўзгартириб юбора олди.

Бугун Worldnews.uz ахборот агентлиги ушбу спортчининг турли соҳаларга тегишли бўлган иқтибослари ва ҳаётий қарашлари акс этган нутқларини келтириб ўтади.

Инсон ҳаётида орзунинг роли ҳақида...

”Ҳамма жойда ўзим учун илҳом топишга ҳаракат қиламан. Бирор инсоннинг орзу ортидан бораётганини кўрсам, бу ҳам мени илҳомлантириб юборади”.

”Агар орзуйингиз сизни қўрқитмаса, демак у етарлича буюк ғоя эмас. Орзу имкон қадар каттароқ бўлиши керак”.

”Ҳар доим орзуманд инсон бўлганман ва биринчи истагим футболчи бўлиш эди. Бир олам вақтимни майдонда ўтказар, оқшом тушгунга қадар машғулотлар билан шуғулланардим. Ҳақиқатан футболни яхши кўрардим ва уни томоша қилишдан кўра кўпроқ ўйнашни ёқтирардим. Аммо ўзим учун жанг саънатини кашф қилган куним – бу янгилик мени юқорига кўтариб юборди. Энди жараённи тўхтатиб бўлмасди”.

”Инсон доим орзу қилиши керак. Ҳар доим. Орзуларингизнинг амалга ошиши бошқаларга қанчалар ишонарсиз бўлиб туюлмасин, орзу қилишда давом этинг ва ўз истакларингизни амалга ошириш учун ҳаракат қилинг.

Спорт ва ҳаётдаги муваффақият ҳақида...

”Спортда муҳим ролни доимийлик тушунчаси ўйнайди. Сиз бирор нарса, мисол учун тонг пайти югуришдан илҳом олишингиз мумкин, керак бўлганда эса буни бажармаслик ва каравотдан турмаслик учун мингта баҳона тўқиб ташлашингиз ҳам мумкин.

Ўзингизни чемпион сифатида тасаввур қилиш жуда муҳим, ютуқлар эса вақт зиммасидаги масала бўлиб, ютқазишдан қўрқмаслигингиз керак.

Бу ҳақидаги барча хаёллардан халос бўлинг. Орзуйингиз учун ҳар сафар каравотдан турганингизда, ҳар сафар машқни яна бир марта қўшиб бажарганингизда ғолиб бўлаверасиз. Чегаралар аслида мавжуд эмас – улар фақат бизнинг онгимизда бор холос.

Маълум ном ва чемпионлик камарлари ҳам йўқ – мен учун фақат битта ном бор – бу Макгрегор номи! Ҳар сафар жангга чиққан пайтимда шахсий чемпионлик камаримни ҳимоя қиламан”.

”Муваффақиятли одамларнинг 3 сири бор: ўзига бўлган ишонч, ижобий фикрлаш, самимий ва қаттиқ меҳнат. Аксарият инсонлар ушбу принципларни яхши билишади, аммо уларнинг барчалари ҳам буни амалда қўллай олишмайди. Ўзингизни ким сифатида кўришингиз – жуда муҳим. Балки сиз ўз шахсингизни барча камарлар ва мукофотларга эга қирол деб тасаввур қиларсиз, шундай бўлса бошқаларнинг нима дейиши кимга қизиқ? Агар ўзингизга ишонишда давом этсангиз кун келиб омадни ҳам қўлга киритасиз”.

”Мен ҳар бир инсон ўз ҳаётини назорат қила олишига ишонаман. Бошқаларни ҳар нарсада айблаш – нотўғри фикр. Ўз энергиянгизни атрофдагиларни айблаш учун сарфлаш ўрнига ҳаракат қилинг, вазиятни ўзгартиринг”.

”Ўз муваффақиятларингиздан бошқалар каби қўрқиб кетманг. Менимча, аксарият одамлар ҳаддан ташқари юқори чўққилардан қўрқишади. Аммо мен бундайлар тоифасидан эмасман. Мен омад ортидан бораман”.

”Шуғулланаётган ишингизга эҳтиросли меҳр беришингиз керак. Ўзингизга қизиқ бўлган нарсани танланг, орзу томон боринг, ҳеч нарсадан қўрқманг”.

Оғир меҳнатнинг ўрни ҳақида:

”Сиз ўйлаётган, орзу қилаётган, сиз ишонган барча нарсалар эрта ёки кеча бўлса ҳам амалга ошади. Фақат қаттиқ меҳнат қилиш керак. Мен ўзимнинг барчадан яхшироқ эканлигимга ишонаман. Ўзимни хаёлан олий ўринда тасаввур қиламан, кўриб турганингиздек бу иш меваларини ҳам беряпти”.

”Қимматбаҳо тошни зарарсиз ҳолатда сайқаллаб бўлмайди. Инсон ҳам кўп меҳнат қилмай туриб муваффақиятли бўла олмайди”.

”Инсон ўзига ишониб, меҳнат қилишни бошлаганда қанча марраларни забт эта олиши жуда ҳайратланарли”.

”Чегара мавжуд эмас, фақат меҳнат бор. Бу ҳақиқий қарамлик, тушуняпсизми? Биз барчамиз тенгмиз, ҳаммамиз одамлармиз. Меҳнат қилсангиз, ўзингиз истаган одамга айлана оласиз, чўққиларни забт этасиз. Мен иқтидорли эмасман, мен меҳнатнинг қулиман холос”.

Мағлубиятни қабул қилиш ҳақида:

”Мағлубиятларни эркак каби қабул қиламан. Ундан эгилиб қолмайман. Мен ўз ҳаётим давомида турли вазиятлар билан тўқнаш келганман. Барчасидан ўтаман ва кучлироқ бўлиб қайтиб келаман. Ҳеч қачон муаммоларга эгилиб қолманг. Қийинчиликлардан қочиб кетманг, бошингизни баланд кўтаринг”.

Ватанга муҳаббат ҳақида:

”Америка ҳеч қачон менинг уйим бўлмайди, менинг ватаним Ирландия. Ўз Ватаним билан фахрланаман, ҳеч нарсага қарамасдан уни энг яхши жой деб ҳисоблайман. Америкага бирор нарса учун бориш керакмас менга. АҚШга келишимнинг ягона сабаби – UFC холос. Ирландия дунёдаги энг яхши жой, мен бахтли ва ғурурли ирландман”.

Севган аёлининг омаддаги ўрни ҳақида:

”Бир анчадан бери бирга ҳаёт кечириб келмоқдамиз. Ирландияда, Дублиндан 30 километр узоқликдаги ижара уйда 188 евро миқдоридаги ишсизлик нафақаси ҳисобига яшардик. Бор вақтимни залда ўтказганим учун ишсиз бўлганман. Мен чемпион бўлишимга ишонардим. У ҳам бу фикрга, менга ишониб яшарди.

Етишмовчиликларга қарамасдан тўғри таомланишим, доим кун тартибига риоя қилишим учун ҳаракат қиларди, бунинг учун бутун борлиғини бахш этарди. Навбатдаги машғулотдан кейин уйга келган пайтимда менга қараб: ”Конор, мен биламан, қўлингдан келади!” дерди. Бугун миллионлаб пул топаман, жангларим 50-70 минг томошабинни йиға олади.

Ўзим учун исталган машинани, исталган кийим ва уйни сотиб олишим мумкин. Аёлим ҳам бунга, бундан-да ортиғига муносиб. У ҳамон ёнимда ва ҳалигача барчаси қўлимдан келишини айтиб яшайди”.

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 06:13, 20.04.2019.
Ўқилди: 5545 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.