Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Ла лига. «Барселона» қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни қабул қилди. Каталонияликлар Европа чемпионлар лигасида "МЮ" тўсиғидан ўтганидан кейин жамоанинг иштиёқи бу сафар у қадар юқори бўлмади.

Биринчи бўлимда басклар ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо Хуанми томонидан яккама-якка вазиятда йўлланган хавфли зарбани Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди. Жамоалар танаффусга чиқиб кетиш олдидан мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Клеман Лангле бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Меҳмонлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди ва 62-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. Футболчилар орасидан етказилган узатмани яна ўша Хуанми бу сафар голга айлантирди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб "кўк-анорранглилар" ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Мессининг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва 15 метрлардан ўнг оёқда зарба берди. "Сосьедад" посбони зарбани қайтара олмади.

Қолган дақиқаларда Вальверде жамоаси меҳмонларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди ва ғалабани сақлаб қолди. "Барса" "Атлетико" билан орадаги 9 очколик фарқни сақлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Барселона – Реал Сосьедад 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 45 Лангле, 1:1 – 62 Хуанми, 2:1 – 64 Альба.
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Видаль (Серджи Роберто, 90), Ракитич, Артур (Бускетс, 56), Месси, Суарес, Дембеле (Коутиньо, 72).
Реал Сосьедад – Рульи, Сальдуа, Элустондо, Льоренте (Барренечеа, 87), Муньос, Мерино, Субельдия (Сангальи, 54), Пардо, Ойарсабаль, Виллиан Жозе, Хуанми (Сандро Рамирес, 87).
Огоҳлантириш: Мерино (15).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:33, 21.04.2019.
Ўқилди: 4781 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.