Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЕЧЛ тарихида сенсацион равишда ярим финалга чиққан жамоалар

Баҳо:
+ | -

«Аякс»нинг ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб келгани кўпчилик учун кутилмаган ҳодиса бўлгани аниқ. Бугун яқин ўтмишдаги сенсацион равишда турнирнинг ярим финалига қадар етиб келган клубларни ёдга оламиз

«Депортиво»

Ўртамиёна клублар сирасига кирувчи жамоа 2003 -2004 - йилги мавсумда ички чемпионатда ғалаба қозониб ҳаммани ҳайратда қолдирган бўлса, ЙЧЛдаги фантастик ўйинлари билан ўзларини ҳам ҳайратда қолдиришган бўлса ажаб эмас. «Монако»дан гуруҳда 8:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишларига қарамасдан плей-оффга чиққан испанлар «Ювентус»ни доғда қолдиргани етмагандек, чорак финалда амалдаги чемпион «Милан»га меҳмондаги учрашувдан 4 : 1 ҳисобида мағлуб бўлиб, жавоб учрашувида 4 : 0 ҳисобидаги ғалаба билан ярим финалга етиб келишади. Таркибида Пабло, Луке, Тристан, Пандиани сингари футболчилари бор жамоани Жозенинг «Пору»си прогматик футбол эвазига тўхтатиб қолади. Шундай бўлсада, ўша мавсумдаги «Депортиво»нинг ўйинлари мухлислар ёдида абадий қолиши аниқ.

«Вильярреал»

2005 – 2006 - йилги мавсумларда Мануэл Пеллегрини бошчилигидаги «Сариқ сув ости кемаси» Европани ўзига қаратган эди. «Манчестер Юнайтед»ни иккинчи ўринда қолдириб гуруҳдан чиққан испанлар аввалига «Глазго»ни сўнг «Интер»ни мусобақадан чиқариб юборишади. Ярим финалнинг илк учрашувида меҳмонда «Арсенал»га минимал ҳисобда енгилган Пеллегрини шогирдлари жавоб учрашувда сўнгги дақиқаларда пеналтидан фойдалана олмайдилар ва аламли тарзда турнирни тарк этишади. Таркибида Форлан, Сенна, Рикельми сингари футболчилари бўлган «Вильярреал» 2005 – 2006 -йиллар ўз тарихидаги энг кучли мавсумлардан бирини ўтказган еди.

«Монако»

2015 – 2016 – йилги мавсумларда Леонарду Жардим бошчилигидаги клуб гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқади. Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» билан бўлган фантастик тўқнашувда ғолиб бўлган жамоа «Боруссия Дортмунд»ни ортиқча қийинчиликсиз доғда қолдиради ва ярим финалга йўл олади. Таркибида Мбаппе, Бернардо Силва, Фабино, Лемар сингари футболчилари бор клубга ярим финалда бироз тажриба етишмаган эди. Ўша йилги «Монако» сафидаги футболчилар ҳозирда супер юлдузга айланиб улгуришгани «Монако»нинг ўша пайтда нақадар кучли таркибга ега еканлигини билдиради десак, адашмаган бўламиз.

«Лион»

2009 – 2010 – йилги мавсумда ЕЧЛда шов-шув кўтарган французлар Кака ва Роналдуси бор «Реал Мадрид»ни нимчорак финалдан ортга қайтишга мажбур қилган бўлса, чорак финалда «Бордо»ни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олишган эди.

Ўша мавсум Уго Льорис ЕЧЛ учрашувларининг 5 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган бўлса, Пиянич 4 та гол ва 4 асист билан гранд клублар эътиборига тушган эди. Тўгри, клуб «Бавария»га қарши ярим финалда айтарли ҳеч нарса қила олмаган бўлсада, тарихдаги сўнгги жиддий натижа сифатида  мухлислар томоидан тез-тез ёдга олинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:43, 21.04.2019.
Ўқилди: 11696 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.