Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шота Арвеладзе: «Бизда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин, буни эртага кўрасиз»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги “Ас Садд”– “Пахтакор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “шерлар” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец қатнашишди.

Арвеладзе: - Эртага бизни қийин ва қизиқарли ўйин кутмоқда. Турнир жадвали ва очколардан келиб чиқсак, ўта аҳамиятли тўқнашув. Ҳар икки жамоа футбол ўйнашга интилади. Мухлислар чиройли ва ҳужумкор футбол кўришади деб ўйлайман.

Гуруҳимизда кучли жамоалар жамланган. Кимнингдир ғалабаси мен учун сюрприз бўлмайди. Барча жамоаларда имконият бор. Бизда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин, буни эртага кўрасиз.

Дохада қандайдир бошқача ўйин бўлади деб ўйламайман. Ҳар икки жамоа тўпни назорат қилишга, ҳужум уюштиришга интилади. Сафимизда ўзини кўрсата оладиган футболчилар бор, уларнинг ўйинини ёқтириб қолишингиз мумкин.

Рақибни Тошкентдаги ўйиндан кейин янада ўргандик. Баъзи камчиликларини билдик, ўзимиз учун хулосалар чиқардик. Эртага бундан фойдаланишга уринамиз.

Кримец: - Эртага бизни яхши ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Бу ерга ўз футболимизни кўрсатиш ва ғалаба қозониш мақсадида келдик.

Эртага бизни дуранг қониқтирадими? Икки ўйинда дуранг ўйнаш гуруҳдаги вазиятга таъсир қилиши мумкин. Биз зафар қучишга интиламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 21:25, 21.04.2019.
Ўқилди: 3741 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик