Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳасанбой Дўсматов «эски таниши»га ютқазиб, Осиё чемпионатини эрта тарк этди (видео)

Баҳо:
+ | -

Бангкокда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кун дастурида Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит Пангалга қарши чорак финал жанги учун рингга кўтарилди.

-52 кг вазн тоифасидаги баҳсларда тажрибали рақибга қарши жанг Дўсматовнинг мағлубияти билан якунланди ва у турнирни эрта тарк этадиган бўлди.

Қайд этиш керакки, Амит Ҳасанбой Дўсматов учун жиддий рақиб ҳисобланарди. Ҳасанбой бу 22 ёшли боксчи билан бир неча бор тўқнаш келган, 2017 йили Ҳамбургда ўтказилган жаҳон чемпионатида чорак финалдаги ўзаро жангдан кейин ҳам уни ўзи учун ноқулай рақиб сифатида атаганди. Бу икки боксчи 2017 йилиТошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ўзаро жанг қилган ва ўзбекистонликспортчи қийинчилик билан ғалаба қозонганди. 2018 йилги Осиё ўйинларида эса Амит финалда ғалабага эришиб, Дўсматовни олтин медалдан маҳрум қилганди.

Шу тариқа, Осиё чемпионатида Ўзбекистон бокс терма жамоаси илк йўқотишга учради - бунгача Ўзбекистон вакилларидан тўрт нафари ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди. 

 

Манба: aniq.uz
Киритилди: 17:36, 22.04.2019.
Ўқилди: 10435 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.