Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Бунёдкор-2» иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бугун Про лиганинг «Б» гуруҳида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Сафарда «Чиғатой» меҳмони бўлган ёш «қалдирғочларимиз» ёмғирли ҳавода ажойиб ўйин намойиш қилган ҳолда навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Биринчи бўлим аввалида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан жамоамиз иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб қолишди. Лекин иродаси синмаган йигитлар қолган дақиқаларда камчилик билан бўлса-да, ҳужумкорликни пасайтирмади ва мезбонлар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Аввалига Аббос Жумақулов жарима майдони ташқарисидан чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг иккинчи гол ҳам «Чиғатой» дарвозасидан жой олди. Шу тариқа Мурод Отажонов шогирдлари иккинчи ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 3-ТУР
«Чиғатой» - «Бунёдкор-2» - 1:2 (1:0)
23 апрель. Тошкент. «Чиғатой» майдони. 49 томошабин.
Бош ҳакам: Фаррух Янсупов. 
Қанот ҳакамлари: Беҳзод Худойберганов, Хусан Музаффаров.
Захирадаги ҳакам: Адҳам Риҳсибоев.
Назоратчи: Алишер Абдуллаев.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
«Чиғатой»: Абдусафар Абдумавлонов, Абдулазиз Ёқубов, Достонбек Иброҳимов, Карен Муратбоев, Муҳаммадазим Нурматов (Сардор Етовқўзиев, 65), Иброҳим Ҳалилов, Нодирбек Турсунов (Эркдиёр Ризаев, 81), Раҳматилла Қаҳҳоров (Иброҳим Рўзиев, 74), Раҳимберди Маматкаримов, Элдорбек Эркинов (Ислом Мамитов, 86), Достон Абдурасулов (Муслим Қурбонов, 59).
«Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Хусан Ҳасанов (Ислом Абдужабборов, 46), Аббос Жумақулов, Суннатулло Абдуллажонов, Сардор Усмонов (Абдуллоҳ Маҳкамов, 46; Жавоҳир Мусажонов, 86), Қаландар Қудратов, Абдуғани Камолов, Боситжон Раҳимов, Алижон Жўрабоев, Ихтиёр Холдоров.
Голлар: Карен Муратбоев, 8 – 1:0. Аббос Жумақулов, 68 – 1:1. Абдулазиз Ёқубов, 81-ўз дарвозасига – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Алижон Жўрабоев, 14. Иброҳим Ҳалилов, 34. Сардор Усмонов, 45. Қаландар Қудратов, 52. Абдуллоҳ Маҳкамов, 63. Элдорбек Эркинов, 65.
Четлатиш: Қаландар Қудратов, 55.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 20:09, 23.04.2019.
Ўқилди: 4242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9565]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4442]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2504]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2502]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2492]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1939]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1736]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1559]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1389]

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокарага киришди [1206]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик