«Барселона» ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Испания Ла лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган «Алавес»га қарши ўйин (2:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўз уйимизда олтин медални қўлга киритишни истаймиз. Бу тарих. Албатта, «Алавес»га қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба мавсум давомида сидқидилдан қилинган меҳнатнинг самараси бўлди. Лекин биз чемпионлик соврини ўз мухлисларимиз қаршисида қўлга киритилишини хоҳлаймиз», – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Атлетико» «Валенсия»га имкониятни бой берса, каталонияликлар муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиришади. Акс ҳолда, "кўк-анорранглилар" чемпионлик масаласини 27 апрель "Леванте" билан бўладиган ўйинда ҳал қилишлари керак.