Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бошланди. Ўзбекистон номидан бешинчи бўлиб баҳсларда Шукуржон Раҳимов иштирок этди.
-60 кг вазнда рингга чиққан Шукуржон Раҳимов ярим финалда мўғулистонлик Тсендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқди. Беллашув давомида устунликка эга бўлган мўғул спортчиси якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорларига кўра, очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди. Раҳимов эса бронза медали билан кифояланди.
Бунгача-69 кг вазнда Шаҳноза Юнусова Ўзбекистон терма жамоасига бронза медални тақдим этганди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов қирғизистонлик рақибини, Миразизбек Мирзаҳалилов эса филиппинлик рақибини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Бугун яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)