Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Бобо Усмон Батуров тўртинчи бўлиб финал йўлланмасига эга чиқди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бошланди. Куннинг иккинчи қисмида ўзбекистонлик яна бир боксчи Бобо Усмон Батуров рингга кўтарилди.

-69 кг вазнда рингга чиққан Бобо Усмонга ярим финалда ҳиндистонлик Ашишга қарши рингга чиқди. Беллашув давомида устунликка эга бўлган ўзбекистонлик боксчи якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорларига кўра, очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.

Бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Санжар Турсунов ярим финал жангларида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олганди. Шаҳноза Юнусова ва Шукуржон Раҳимов эса Ўзбекистон терма жамоасига бронза медални тақдим этганди.

Бугун яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)

Манба: gosport.uz
Киритилди: 16:55, 25.04.2019.
Ўқилди: 2038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.