Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Ёш каратэчи қизимиз Осиё чемпиони бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Айни кунларда Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, мазкур чемпионатда терма жамоамиз вакили Бону Эгамбердиева кумитэ баҳсларида олтин медалга эга бўлди. -53 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакиламиз финал йўлида Шри-Ланка, Ҳиндистон, Қозоғистон, олтин медаль учун кечган баҳсда эса Хитой терма жамоаси вакилини мағлуб этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа доирасида Осиё каратэ федерациясининг навбатдан ташқари Конгресси ҳам ўтказилиб, унда қатор масалалар кўриб чиқилди. Унда кун тартибига қўйилган асосий масала пойтахтимиз жорий йил мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати санасининг тасдиқланиши бўлди.

Иштирокчи делегатларнинг барчаси ўтказиладиган сана ва номзод шаҳарни тасдиқлаб, уни бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати 15-21 июль кунлари ўтказилиши расман тасдиқланди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 08:09, 28.04.2019.
Ўқилди: 2062 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.