Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган мураббийларга таълим бериш билан бирга уларнинг билимларини мунтазам равишда янгилаб бориш йўлида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шу йилнинг март ойида мураббийлар учун билимларни янгилаш бўйича ЎФАнинг биринчи модул ўқув-курслари бўлиб ўтганди. Бугун 29 апрель куни мазкур курсларнинг иккинчи модули бошланди. Унда 25 нафар мураббий иштирок этяпти. Ўқув курсларини Дмитрий Ким олиб бормоқда, Даврон Қудратуллаев эса координатор сифатида фаолият юритяпти.
Иккинчи модул давомида мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Имтиҳонлардан муваффақиятл ўтган мураббийлар уч йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин бўлади.
«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [7728]
«Барселона» делегацияси трансфер мақсадида Лондонга етиб келди [4143]
«Реал» «Манчестер Сити» юлдузига даъвогарлик қилмоқда [3340]
«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [2651]
Моуриньо «Реал» учун трансфер мақсадларини белгилаб олди [2352]
«Барселона» Артетани ўз томонига оғдириб олмоқчи [2030]
Бруну ва Кин тортишуви давом этади [1931]
Микки ван де Вен «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ўртасида танлов қилди [1917]
Моуриньо “Реал”да қайси позицияларни кучайтирмоқчи эканлиги маълум бўлди — АS [1559]













