“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан “Райо Вальекано”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Биз илк дақиқалардан бошлаб ўйиннинг охирагача ҳеч нарса қила олмадик. Баъзида вазиятлардан фойдалана олмайсан, лекин бизда вазиятнинг ўзи бўлмади. Мени жаҳлим чиқяпти, чунки бизнинг имижимизга путур етди.
Мен қайтганимдан афсусланмайман. Бундай қийин дамларни ҳам бошдан кечириш лозим. Футболчиларга айтган сўзларим кийиниш хонасида қолди.
Бу мағлубиятга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. “Хетафе”га қарши ўйин, “Атлетик” билан бўлиб ўтган ўйинда яхшироқ ўйнашимизга ёрдам берган эди.
Мен тезроқ мавсум якунланишини истайман, лекин бизни яна учта ўйин кутиб турибди. Тузган схемам умуман иш бермади. Футболни ҳурмат қилиш керак.
Мен ҳар доим футболчиларимни ҳимоя қиламан, аммо бугун эмас. Лекин бу мағлубиятда нафақат футболчилар балки, менинг ҳам айбим бор. Режам иш бермади”, - дейди Зидан.