Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Тошкентда республика ўқув семинари ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

26 апрель куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида республика ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг раҳбарлари ҳамда спорт федерация (ассоциация)лари мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов Президентимиз томонидан илгари сурилаётган бешта ташаббус бўйича, хусусан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароит яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида батафсил маълумот берди.

 

Шундан сўнг маъруза қилган вазирликнинг Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Азизбек Хасанов муассасаларга ўқувчиларни қабул қилишда ҳудудлардаги реал эҳтиёжларни ўрганиш, спорт иншоотининг салоҳияти ундаги тренерлар ва спорт жиҳозларнинг ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, муассасаларни янги ўқув йилига тайёрлаш, ўқув режалар ва дастурларни ишлаб чиқиш, керакли адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминлаш бўйича олдинда турган устувор вазифалар ҳақида айтиб ўтди.

 

Навбатдаги маърузачи вазирликнинг юридик бўлим бошлиғи Шерзод Каримов спорт таълими муассасалари раҳбарларига коррупцияга қарши кураш бўйича муассасаларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда шунингдек, таълим муассасалари ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш ва молиявий хатоликларга шароит яратмаслик чораларини кўриш, ички ҳужжатларни тартибга келтириш ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик самарали қилиш мавзуларида маърузалар тингланди.

 

Ўқув семинарнинг амалий қисми Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида давом эттирилди.

Якунда иштирокчиларга ушбу семинар давомида олган билим ва кўникмаларини ўз муассасаларида амалиётга жорий этиш вазифаси юкланди.

Манба: Minsport
Киритилди: 11:44, 29.04.2019.
Ўқилди: 2055 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик