Хабарингиз бор, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Тайланд мамлакатида U-23 Осиё чемпионати мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақада 1-3 ўринни эгаллаган жамоалар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча зарур чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Олимпия терма жамоаси мураббийлари, Суперлига клублари бош мураббийлари иштирок этишди.
Тадбирда Олимпия терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров сўзга чиқиб, терма жамоага номзод футболчилар доимий назоратда эканликлари, Суперлига клублари бош мураббийлари ҳам мазкур футболчиларга қўшимча эътибор қаратиб, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини назорат қилишда ёрдам бериб боришлари сўралди.
Шунингдек, ЎФА мутасаддилари терма жамоага номзод футболчилар билан доимий алоқада бўлиши, суҳбатлар олиб бориши, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни ҳал қилишда ёрдам бериши, бу жараён футболчиларнинг клубларидаги фаолияти ва машғулотларига ҳалақит қилмаслиги таъкидланди.
Шундан сўнг, ЎФА Илмий-услубий департаменти директори Шамиль Исеев сўзга чиқиб, ассоциация томонидан махсус харид қилинган технологиялар ёрдамида Олимпия терма жамоасига номзод ҳар бир футболчи текширувдан ўтказилиши, бу жараён ўша футболчиларнинг ўйин давомида қанча масофа босиб ўтгани, қандай тезликда ҳаракат қилгани, чидамлилик ва бошқа жиҳатларини ўрганиш ҳамда шу асосида қўшимча машғулотлар олиб бориш имконини тақдим этиши ҳақида айти ўтди. Шу билан бирга, Суперлига клублари бош мураббийлари истагига кўра нафақат Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар, балки бутун жамоа аъзолари ҳақида ҳам мана шундай маълумотлар йиғилиб, мураббийларга тақдим қилиниши мумкинлиги қўшимча қилинди. Бу маълумотлар мураббийларга қўлостидаги футболчиларнинг имконияти ҳақида тўлиқ хулосага келишга ёрдам беради.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш бош вазифа қилиб қўйилган экан, мазкур мақсадга эришиш учун барча бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклиги ҳам таъкидланди.
Арбелоа Винисиус бўйича муҳим қарор қабул қилди [4125]
Луис Энрике “Реал” бош мураббийига айланиши мумкин — манба [3644]
Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» сафида яна гол урди (видео) [2819]
АПЛ. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 2:0 (видеошарҳ) [2771]
Назорат учрашуви. «Насаф» Германия клубига ўта йирик ҳисобда ютқазди [2516]
Англия чемпионати. «МЮ» дербида «Сити»ни мағлуб этди [2318]
"Реал"да яна бир йўқотиш [2041]
"Барселона"нинг жуда муҳим футболчиси "Реал Сосьедад"га қарши ўйнамаслиги мумкин [1922]
Гвардиола «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда мағлубият ҳақида: «Энг кучли жамоа ғалаба қозонди» [1825]













