Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Отель ходимларига ҳужум, ўткинчиларни фавворага туртиб тушириш. "Ливерпуль" ишқибозларининг Барселонадаги қилиқлари

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ўз расмий сайти орқали ЕЧЛ яримфинали биринчи ўйини олдидан клуб мухлисларининг Барселона шаҳрида қилмишларига баҳо берди.

"Клуб Мерсисайд полицияси ва Испания органлари билан ишламоқда ва воқеада қатнашган одамларни аниқлашга уринмоқда. Бундай воқеаларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва у кишиларнинг қилмишлари шундай қолдирилмайди.

Шарҳ беришга эрта, чунки суриштирув ишлари давом этмоқда. Шуни таъкидлаймизки, клуб бу каби воқеаларга нисбатан қонуний чора кўрилишини истайди", - дейилади баёнотда.

Аввалроқ "Ливерпуль"нинг олти ишқибози Барселонадаги отеллардан бирининг ходимларига ҳужум қилганлари учун ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Бошқа бир гуруҳ мухлислар шаҳар майдонларининг бирида жойлашган фавворага ўткинчи кишиларни туртиб, аҳлоқсизлик қилишган.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:21, 01.05.2019.
Ўқилди: 3258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.