Кўҳна қитъанинг клублари йилдан-йилга ўз стадионларини кенгайтириш мақсадида тез-тез тамирдан чиқариши ҳеч кимга сир эмас. Бу мавсумда уй учрашувларида қайси клуб мухлислари қолганлариникидан кўпроқ қўллаб-қувватлаб туради? Бугун шу саволга жавоб топишга уруниб кўпрамиз
5-ўрин «Реал Мадрид»
Қироллик клубининг «Сантьяго Бернабеу» номли стадиони сайёрамиздаги энг чиройли ва замонавий стадионлардан бири бўлсада, мухлислар оқими бироз пасайиб қолди. Кимдир бунга Роналдунинг клубдан кетганини важ қилиб кўрсатса, яна кимдир омадсиз мавсум ва мағлубиятларнинг асорати дея баҳоламоқда. «Реал Мадрид»нинг уй стадиони ўз бағрига 81 000 мухлисни сиғдира олсада, бу мавсумда ўртача 63 минг мухлис ташриф буюрди. Сўнгги 10 йил давомидаги бу кўрсаткич энг ёмони эканлигини ўзи ҳам «Реал Мадрид»нинг ишлари у қадар юришмаётганлигидан далолат беради.
4-ўрин «Манчестер Юнайтед»
Ангилиянинг энг номдор ва совринларга бой клуби ўз стадиони билан бемалол мақтана олади. «Олд Траффорд» стадиони 1910-йилдан бери клуб хизматида. Тўғри, бу стадион бир неча бор кенгайтирш мақсадида тўлиқ таъмирланган бўлсада, у клубнинг тарихий ёдгорлиги сифатида мухлислар учун қадрли. Ҳозирда стадион ўз бағрига 75 000 минг мухлисни сиғдира оладиган кўркам аренага айланган. Бу йилги ҳисоб-китобларга қараганда клубнинг уй учрашувларини томоша қилиш мақсадида ўртача 74 000 мухлис стадионга ташриф буюрган. Бу деярли 98% кўрсатгич дегани. Инглизлар мухлислар билан ишлаш борасида анча илгарилаб кетишганига яққол мисол сифатида «Қизил иблислар»ни кўрсатсак адолатдан бўлар эди.
3-ўрин «Бавария»
Ички чемпионатдаги гегемонияликка қарамасдан «Бавария» фанатлари ўз клубини ҳеч бир ўйинда ёлғиз қолдиришмайди. Энг қизиғи шундаки "Альянс Арена" 75 минг мухлисга мўлжалланган бўлишига қарамасдан, ҳар учрашувда лимитдан ортиқроқ даражада кўп мухлисни ўз бағрига сиғдиргани тақсинга сазовор. Ҳисоб китобларга қараганда клуб бу мавсумда ўртача 75 000 (!) мухлиснинг кўз олдида уй учрашувларини ўтказган. Бу 100% кўрсатгич дегани! Шунчаки фантастика
2-ўрин «Барселона»
2008 - йилда тўлиқ таъмирдан чиққан стадион ўз бағрига 99 354 мухлисни сиғдира олади. Улкан стадион бу мавсумда ЕЧЛ даги ўйинлар эвазига ўз рейтингини анчагина кўтариб олди. Ўтган мавсумда ўртача 70 минг мухлис жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлаб турган бўлса, бу мавсумда бу кўрсатгич 78 мингга қадар кўтарилгани сўзимизга исбот бўла олади. Эндиликда клуб ЙЧЛ ғолиблиги мақсадида дадил одимламоқда ва бу сонларда ҳам ўз аксини топмасдан қолмайди.
1-ўрин «Боруссия Дортмунд»
«Сигнал Идуна Парк» стадионидаги атмосферани ҳис қилиш мақсадида ҳар мавсумда ўртача 50 минг сайёҳ «Боруссия Дортмунд»нинг уй учрашувига ташриф буюрар экан. Марказий учрашувларда қўлдан чипта олиш мақсадида бўлган мухлислар 2000 евро эвазига чипта сотиб олишса, дўппиларини осмонга отишади. Жамоанинг уй стадиони 81 000 мухлисга мўлжалланган бўлиб, ҳар учрашувда ўртача 80 550 мухлис ташриф буюради. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгунига қадар мухлислар ўз суюкли клубини қўллаб қувватлаб турадилар. Ҳозирда "Бундеслига" ғолиблиги учун кураш олиб бораётган «сариқ - қоралар»нинг уй учрашувлари шаҳарда байрамдек кутиб олинади. Кўплаб мутахассислар Юрген Клопп жамоадан кетгач, бу кўрсатгич тушиб кетишини тахмин қилган эди бироқ, ҳаммаси ўз ўрнида турибди. Клуб мухлислари ҳали ҳамон кўҳна қитъада тенгсизлигича қолмоқда.