Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Шота Арвеладзе: «Ўта муҳим ютуқни қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -

"Персеполис" билан Тошкентдаги беллашувдан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кутилганидек жуда қийин ўйин бўлди. "Персеполис" рақибга ўйин бермайди ва жуда яхши прессингни амалга оширади. Шунингдек, қарши ҳужумда хавфли ўйнайди. Биринчи бўлимда ўйин ўзгариб турди. Баъзан биз уларга ўйнаш имкониятини тақдим этган бўлсак, баъзан улар бизга бундай имконият беришди. Лекин иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик.

Танаффусдан кейин ўйин тизгинини қўлга олдик  ва ҳақли равишда ғалабага эришдик.  Кўплаб вазиятлар яратдик, рақибга нисбатан фаол бўлдик. Иккинчи бўлимда жамоамиз ғалабага кўпроқ лойиқлигини исботлади. Жуда муҳим ва қийин ғалабани тантана қилдик. Бу билан барча ўзбек футболи мухлислари, Рамазон ойининг илк кунидаёқ бизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозлар, экран қаршисида бизга омад тилаган мухлислар, клуб ходимлари, раҳбарият ҳамда футболчиларни табриклайман.

Игорь Сергеев узоқ кутилган голни урди, деган фикрга қўшилмайман. Чунки Сергеев "Локомотив" билан бўлган баҳсда ҳам жамоамиз учун муҳим голни киритганди. Захирадан уни майдонга туширгунча ҳеч қандай сеҳрли сўзларни ишлатганим йўқ. Майдонга тушишидан аввал унга ўзингни вазиятингни кут ва ундан фойдалан деб уқтирдим. Жамоамиз учун навбатдаги муҳим голни урганидан хурсандмиз.

Сидиқовнинг жароҳати кутилмаганда руй берди. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган футболчилар мавжуд. Собит учун бугун ушбу мусобақада дебют бўлди. Ўйинга яхши қўшилди. У ўтган ҳафтада "Пахтакор" сафида чемпионатда дебютини нишонлаганди. Бугун эса Чемпионлар Лигасида майдонга тушди. Шундай ўйинлар орқали Синдаров керакли тажрибани тўплайди.

Киритилди: 00:00, 07.05.2019.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.