Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Ралли Муйноқ-2019» мусобақаси ғолибларига «Нексия» ва «Спарк» автомашиналари топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 420 километрлик масофага ўтказилган ралли мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган “Ралли Муйноқ-2019” мусобақаси Орол денгизининг қуриган туби ва Устюрт текислиги бўйлаб ташкил қилинди.

Мўйноқ туманида туризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мусобақанинг ёпилиш маросими 5 май куни ўтказилиб, ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов тақдирлади.

Икки тоифада ўтказилган мусобақанинг ғолибларига “Президент совғаси” сифатида “Нексия” ҳамда “Спарк” автомобиллари топширилди.

 

“А-8” тоифали, мотор сиғими 1600 см3 гача бўлган автомобиллар ўртасида жиззахлик Фурқат Ахрорқулов ғолиб бўлди ва “Спарк” машинасини қўлга киритди.

“А-9” тоифали, мотор сиғими 2000 см3 гача бўлган автомобиллар пойгасида Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев ғолиб бўлди ва “Нексия” автомашинасига эга чиқди.

Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига мос равишда 15 ҳамда 7 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.

“Ралли Мўйноқ-2019” ғолиблари:

“А-8” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 1600 см3 гача

1-ўрин: Жиззах вилоятидан Фурқат Ахрорқулов (штурман: Асқар Ҳасанов), “Спарк” автомашинаси

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикасидан Тимур Нарзиқулов (штурман: Қиличбек Нарзиқулов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Андижон вилоятидан Иброҳим Тўйчиев (штурман: Абдуманнон Казаков), 7 млн.сўм

“А-9” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 2000 см3 гача

1-ўрин: Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев (штурман: Акмал Жўраев), “Нексия” автомашинаси

2-ўрин: Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Жабборов (штурман: Рауф Гасанов), 15 млн.сўм

3-ўрин: Наманган вилоятидан Аликай Хайруллаев (штурман: Раҳим Шерматов), 7 млн.сўм

Манба: minsport
Киритилди: 12:14, 07.05.2019.
Ўқилди: 2649 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик