«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигасининг ярим финалида «Аякс» устидан қозонилган ғалаба (3:2) ва финал йўлланмаси таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Биз спортни, футболни яхши кўришимизни кўрсатдик. Бу жамоанинг мураббийи эканимдан хурсандман. «Тоттенҳэм»нинг барча футболчилари – қаҳрамонлар, Моура эса – суперқаҳрамон», – деган Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда BT Sport.
Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк марта ЕЧЛ финалига чиққан «шпорлар» бош соврин баҳсни 1 июнь куни «Ливерпуль»га қарши ўтказишади.