Кечаги учрашувдан сўнг, «Жизнь Футбол» нашри «Тоттенҳем» бош мураббийси ҳамда Френки Де Ёнгдан интервью олди ва ўз сайтида эълон қилди. Биз сайтимиз ўқувчилари учун уни таржима қилдик.
Почетиньо
Ўйин биз ҳоҳлаган кўринишда ўтди. Меҳмонда ўйнашимизга қарамасдан, қўрқмай ҳужумга ўтдик. Биз «Аякс»га қарши ўз футболимизни номойиш этдик ва бу иш берди. ЙЧЛ финалига йўл олганимиз билан ҳамма мухлисларимизни табриклайман. Бу чинакам байрам! Бунақаси яна қачон бўлиши даргумон!
«Барселона» ва «Ливерпул» учрашувига тўхталсак, мен учун 1 - ўйиндан сўнг ҳаммаси ҳал бўлгандек кўринган эди. Буни қарангки, Клопп имконсиз вазиятдан ҳам чиқиб кетиш йўлини топди ва буни амалга оширишни уддасидан чиқди. У мураббий эмас, у сеҳргар. Мен финалда дахшатли ўйин кутиб қоламан
Френки Де Йонг
Биз учун жуда аламли мағлубият бўлди. Бу мавсум йўлимизда учраган кучли клубларни мағлубиятга учратдик, бироқ «Тоттенҳем» бизни тўхтатди. Тан олиш керак Англия футболи бу мавсумда Европани тўлиқ забт этмоқда. Мен бугун финалда ўйнаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим лекин, ҳар доим ҳам биз хоҳлагандек бўлавермайди.
«Барселона» «Ливерпул» учрашувига келадиган бўлсак, икки жамоа ўртасидаги жавоб баҳсини сўз билан таърифлаб бўламайди. Ўша куни «Энфилд»да мўъжиза юз берди. Бежизга АПЛ 1 - рақамли чемпионат ҳисобланмайди. «Барса» жавоб баҳсида майдонда йўқолиб қолди ва ўз футболини намойиш эта олмади. Финал олдидан икки клубга ҳам омад тилаб қоламан.