Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Эътирофга муносиб спортчи

Баҳо:
+ | -
Спорт орқали Ўзбекистон шуҳратини дунёга танитаётган спортчиларимиздан бири Янина Кусковадир.   Янина Сирдарё вилоятидаги Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида велоспорт йўналиши бўйича таълим олиш билан бир қаторда, спортчилик фаолиятида тинимсиз меҳнати ва ғалабага бўлган интилиши сабаб, улкан марраларни забт этмоқда.   Бу йил 18 ёшни қаршилаган Я.Кускова бир неча бор мамлакат миқёсидаги спорт мусобақаларида иштирок этиб, тобланди ва бир қатор медалларни қўлга киритди. У спортчилик фаолиятида илк маротаба жорий йилнинг 8-13 январь кунлари Жакарта шаҳрида (Индонезия) бўлиб ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионатида иштирок этди. Спортчимиз мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларининг вақт пойгасида бронза медални, очколар бўйича гуруҳли пойгада кумуш медални қўлга киритди.   Шунингдек, Янина ўз маҳоратини янада ошириш мақсадида март ойида Жанубий Кореядаги ўқув-йиғин машғулотларида малака ошириб келди. 22-28 апрель кунлари юртимизда бўлиб ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида 20 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасидаги пойгада кумуш медални қўлга киритди.   Унинг эришаётган улкан ютуқларини муносиб тақдирлаш, халқаро мусобақаларда юқори натижага эришиши ва бу орқали мамлакат шарафини дунё узра юқорига кўтариши учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев томонидан Янина Кускова замонавий шоссе велосипеди билан тақдирланди.   – Спортда эришаётган ютуқларимни, камтарона меҳнатларимни юқори баҳолаб, барча талабларга жавоб берадиган велосипед билан тақдирланганимдан бахтиёрман, – дейди Я.Кускова. – Биз, спортчилар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратимиз билан ҳаракат қиламиз. Мақсадим – Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Олимпия ўйинларида ғолиб бўлиб, юртимиз довруғини жаҳонга таратиш.    Айни дамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Халқаро велосипедчилар иттифоқининг (UCI) Бутунжахон велоспортни ривожлантириш маркази билан ўрнатилган икки томонлама хамкорлик доирасида федерация Я.Кусковани Швейцарияда ўтадиган ўқув-йиғин машғулотларига юборишни режалаштирган.
Манба: UZA
Киритилди: 23:50, 10.05.2019.
Ўқилди: 1853 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик