Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Қишлоқда спорт мажмуаси очилди

Баҳо:
+ | -
Президентимиз жорий йил 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Ховос тумани оқсоқоллари билан учрашувда меҳнат ва спорт фахрийлари туманнинг энг чекка қишлоғида ёшлар учун спорт мажмуаси қуриб беришни сўраган эди.   Ана шу эзгу истак ижросини таъминлаш мақсадида янгидан барпо этилган Хововс тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тантанали очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят, туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.    Манзилли дастур асосида Жаҳонгир Келдиев раҳбарлигидаги “Фрегат” қурилиш фирмаси томонидан бир кунлик қатнов куввати 520 нафар спортчини қабул қилишга эга бўлган янги замонавий 2-ТИП спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Стадион ёнидан ёшларнинг ёпиқ футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, теннис, стол тенниси, бокс, шарқ якка кураши билан шуғулланиши учун ареналар янгидан барпо этилди.    photo5379967836056824456.jpg   Мазкур спорт иншоотларини қуриш учун 4 миллиард 898 миллион 778 минг сўм маблағ сарфланди. Мажмуада 15 спорт туридан ташқари яна 5 та олимпия спорт турлари жумладан, енгил атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, камондан ўқ отиш, оғир атлетика бўйича тўгараклар ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган. Энди яқин келажакда спорт мажмуасида бир йўла 1 минг 100 нафар болалар, ўсмирлар, ёшлар спорт билан шуғулланиши мумкин.   – Спорт мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахт ва турли гул кўчатлари экилгани, ўриндиқлар ўрнатилгани айни муддао бўлди, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ховослик Лутфилла Тўраев. – Бу ўз навбатида аҳолига яратилган яна бир қулайлик. Қишлоқ аҳли бўш вақтида бу ерда сайр қилиб маданий ҳордиқ чиқаради, спорт турлари билан шуғулланади. Биз бундай иншоотларни фақат Тошкетга бориб кўрганмиз.   Ховос тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортнинг 20 га яқин турлари сир-асрорларини тажрибали мураббийлардан ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган.   photo5382273056673737309.jpg   photo5379967836056824458.jpg   photo5382273056673737313.jpg   photo5379967836056824462.jpg   photo5382273056673737314.jpg
Манба: UZA
Киритилди: 11:46, 11.05.2019.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.