Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Расман! Игнатий Нестеров 8 ойга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди, деб ёзмоқда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Telegram’даги каналида.

«Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 2019 йил 13 февралидан кучга кирган деб ҳисобланади. Яъни, Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олиши мумкин. 13 август санасидан бошлаб эса Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин бўлади. Айбловчи томон 16 ойлик дисквалификация талаб қилганини ҳисобга олинса, допинг билан кураш кундан кунга авж олаётган бир пайтда 8 ой жуда ҳам енгил жазо ҳисобланади. Нестеров иши бу яқинда тузилган Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмасининг дастлабки акцияси ҳисобланади. Ушбу ташкилот Ўзбекистон терма жамоаси посбонини ҳимоя қилиш учун машҳур Россия юридик компаниясини жалб қилган эди», — деб ёзади Алишер Никимбаев.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:20, 11.05.2019.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик