Ёз яқинлашгани сари трансфер ойнасида янгиликлар кўпайиб бораверади. Ҳозирда топ клублар ўз таркибини кучайтириб олиш мақсадида янги футболчиларни ҳарид қилишни исташлари турган гап! Бугун эътиборингизга трансфер ойнаси атрофидаги сўнгги янгиликларни тақдим эътамиз
«Барселона» Суарездан норози
Бу мавсумда Уругвайлик футболчи «Барселона» таркибидаги энг бўш мавсумини ўтказганидан хабарингиз бўлса керак. Испаниялик машхур журналист Алберто Рега ўз блогида ёзишича «Барса» Суарезнинг даври ўтган деб ҳисобламоқда ва унинг ўрнига тезкор ҳужумчи ҳарид қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Рега бир нечта вариянтлар ичида Гризман танлови ҳақиқатга яқинроқ деб пост қолдирган.
Гризман барибир кетадиган кўринади
Дарҳақиқат, «Ателтико Мадрид» ҳужумчиси жонажон клубидан кетиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Сабаби Симионенинг услуби борган сари камроқ самара бермоқда ва Антуан ўртамиёна клуб футболчисига айланиб қоляпти. Амалдаги Жаҳон чемпиони саналадиган футболчининг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишга қарши эмас. Бу трансфернинг таҳминий қиймати 80 ва 100 миллион оралиғида деб баҳоланмоқда. «Матрасчилар» Лукас ва Годин билан хайрлашишган бўлса, Диего Коста аввалги даражасида футбол намойиш этмаяпти, Мората эса барқарор ўйин кўрсатмаяпти. Бир сўз билан айтганда Антуан умид қилган кема секин-асталик билан чўкиб бормоқда ва у ҳам ҳадемай бу кемани тарк этадигандек…
Очофат Мино Райола
Ўзининг уддабуронлиги билан футбол оламида жуда машхур бўлган Мино Раёла Матиес Де Лигҳтни «Барселона»га сотишдан бош тортди. «Марcа» нашрининг ҳабар беришича томонлар футболчининг трансфер сумасини 70 миллионга баҳолаган ва бу сумманинг 20 фоизи Раёлага тегиши керак. «Аякс» клуби Раёланинг талабидан ғазабга минди ва «Барселона»дан трансфер суммасини кўтаришини талаб қилди. Бу ҳам етмагандек бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқиш ҳақида баёнот берган. Оқибатда «Барселона» клуб ва футболчининг агенти ҳохиш истакларини инобатга олиб футболчини қўлга киритиш учун кўпроқ пул тўлайдиган бўлди. Яна ўша «Марcа» нашри маълумотларига таянадиган бўлсак, футболчининг шартномасини Матейсга манфаатли бўлиши учун Мино Раёла ҳозирда Каталонияда раҳбарияти билан «жанг» олиб бормоқда. Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, Италиялик агент нақд 14 миллион евролик бўлиб олиши мумкин! Унинг ишбилармонлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!