Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Армия қўл жанги бўйича кучлилар сараланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Мудофаа вазирлиги спорт клубида армия қўл жанги бўйича Очиқ саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.   Унда барча ҳарбий округлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, шунингдек, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларидан жами 138 нафар ҳарбий спортчи 13та жамоа таркибида ўзаро беллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.   Якуний натижаларга кўра, Тошкент ҳарбий округи жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Марказий ҳарбий округ спортчиларига насиб этди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди.   VF5A9541 (2).jpg   Мусобақа ғолиблари:   • Рамазон Темиров — Тошкент ҳарбий округи (-60 кг); • Элёр Ғофуров — Тошкент ҳарбий округи (-65 кг); • Беҳруз Акбаров — Тошкент ҳарбий округи (-70 кг); • Ҳусниддин Мамажонов — Марказий ҳарбий округ (-80 кг); • Бекзод Нурматов — Қуролли Кучлар академияси курсанти (-85 кг); • Шерали Муҳаммадаминов — Тошкент ҳарбий округи (-90 кг); • Улуғбек Каримов — Марказий ҳарбий округ (+90 кг).   Мусобақа ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида ўтказиладиган армия қўл жанги бўйича чемпионатга йўлланмани қўлга киритди.   Таъкидлаш керак, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар дўстона армияларининг спартакиадаси доирасида Тошкентда ўтказилган армия қўл жанги чемпионатида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди. Бу йилги халқаро даражадаги мусобақа Қозоғистонда ўтказилиши кутилмоқда.   VF5A9545 (2).jpg   VF5A9560 (2).jpg  
Манба: UZA
Киритилди: 09:26, 14.05.2019.
Ўқилди: 1954 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2885]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2655]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2526]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2371]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2279]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2195]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2171]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [2102]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2053]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.