Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Бухорода вилоят ҳокими бошчилигида юриш марафони ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча, 12 май куни Бухоро шаҳрида “Мен соғлом турмуш тарафдориман” шиори остида юриш бўйича марафон ва “Бухоро” спорт мажмуасида оммавий бадантарбия ўтказилди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Марафонга Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошчилик қилди.

Шу куни эрталаб вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ходимлари, таниқли эстрада хонандалари ва кино актёрлари, талабалар, умуман олганда, соғлом турмуш тарзини саломатлик асоси деб билган ҳамюртларимиз Бухоро нефть ва газ саноати коллежи ёнида жам бўлишди.

Тадбирда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт оммалаштиришга қаратилган тадбирларнинг фаол иштирокчиси, Олимпия ўйинлари совриндори, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳам иштирок этди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёш картингчиларнинг ҳам иштироки таъминланди.

Ўн минг нафарга яқин марафон қатнашчилари Бухоро нефть ва газ саноати коллежидан “Бухоро” спорт мажмуасига бўлган масофани босиб ўтишди. Мажмуада эса бадантарбия машқлари ўтказилди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев соғлом турмуш тарзининг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, эндиликда бу каби тадбирларни кенг қамровда ва доимий тарзда равишда ўтказиб турилишини таъкидлади. Соғлом турмуш тарзининг муҳим шартларидан бири бўлган юриш ва бадантарбия тарғиботига ҳисса қўшиш, бу борада аҳоли қизиқишини оширишда барчани фаолликка чорлади.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан холи, чиройли ва бахтли яшаш омилидир.

 
Манба: Minsport
Киритилди: 10:25, 14.05.2019.
Ўқилди: 1818 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2885]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2655]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2526]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2371]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2279]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2195]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2171]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [2102]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2053]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.