Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Галиулин жамоасининг зафари ва бошқа лаегионерларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -

Алибоев қайтди ва... «Сеул» клуби Ж.Корея чемпионати олий дивизиони 11-турида ОЧЛ қатнашчиси «Тэгу»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Сеулликлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Икром Алибоев қизил карточка ортидан келган дисквалификациядан сўнг майдонга қайтиб, ижобий натижага муносиб ҳисса қўшди. Ҳар ҳолда, терма жамоамиз аъзоси тўлиқ 90 дақиқа давомида фаоллиги билан ажралиб турди.

Икром «Чонбук Моторс»га қарши кечган учрашувда қизил карточка олгани учун ўтган тур майдонга тушмаган ва «Сеул» ғалаба қозонолмаганди.

Энди эса жамоа ўз ҳисобига қимматли 3 очко қўшиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди (20 очко). Ж.Корея қуйи лигасидаги вакиларимизга келсак, Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоевнинг клуби - «Тэжон» 10-тур ўйинини ўз майдонида «Пусан Ай Парк»ка қарши ўтказиб, 0:5 ҳисобида енгилди.

Бу учрашувда Турсунов 42-дақиқада майдонга тушди, Гадоев эса 63-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Тэжонликлар кейинги турда «Сеул Е Лэнд» майдонида дуранг қайд этишди - 1:1. Турсунов бу сафар тўлиқ вақт ҳаракатланиб, 79-дақиқада сариқ карточка олган бўлса, Гадоев майдонда кўриниш бергани йўқ. 

Рустам Ашурматов эса «Гвангжу»нинг ҳар икки учрашуви («Чоннам» - 2:0 ва «Пусан Ай Парк» - 1:1)да тўлиқ 90 дақиқадан тўп сурди. Лигадаги яна бир вакилимиз Жавлон Иброҳимовнинг клуби - «Сувон Сити» 10-11-турларда тегишлича «Сеул Е-Лэнд» (3:1) ва «Чоннам» (2:1)ни доғда қолдирди. Бироқ ҳамюртимиз ҳар икки баҳсда майдон четида қолди.. 

Японияда жимлик... «Кунчиқар юрт»да фаолият юритаётган ҳамюртларимиздан биргина Достон Турсунов етарли амалиётга эга бўлмоқда. У Япония иккинчи дивизиони 13-турида «Ренофа Ямагучи»нинг «Омия»га қарши уй учрашувида 51 дақиқа тўп сурди. Ҳисоб - 2:2. «Ямагата» эса «Чиба»ни 3:1 ҳисобида енгди, фақат Заҳибилло Ўринбоевсиз. Шунингдек, юқори лигада ўйнаётган Фозил Мусаев «Жубило Ивата»нинг 11-тур доирасидаги учрашувида қатнашгани йўқ. Қолаверса, унинг жамоаси сафарда «Токио»га бас келолмади - 0:1.

«Шаржа» нега бўшашиб қолди? «Ал-Шаржа» клуби БАА Премьер-лигасида жароҳатланган Отабек Шукуровсиз якуний қадамни ташлашга қийналмоқда. Шаржаликлар 24-тур доирасида «Ал-Васл» майдонида мағлуб бўлишди - 2:3. Натижада чемпионлик масаласи очиқ қолди. Чемпионат якунланишига 2та тур қолган паллада «Шаржа» яқин таъқибчиси - «Ал-Аҳли»ни 3 очкога ортда қолдирмоқда.

«Насьонал» Примерони тарк этади... Португалия чемпионати юқори лигаси якунланишига 1та тур қолди. Бу вақт­да «Насьонал»нинг элита билан хайрлашиши маълум бўлиб улгурди. Мадейраликлар 33-турда «Порту» меҳмони бўлиб, 4та жавобсиз гол қабул қилиб олишди. Жамоа сафидаги Сардор Рашидов ҳамон таркибдан четда қолмоқда. Хитой суперлигаси. 9-тур. «Шанхай СИПГ» - «Шандонг Луненг» - 2:1. ОЧЛда етарли ўйин амалиётига эга бўлаётган мезбонлар ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов мазкур баҳсда қатнашгани йўқ.

Галиулин жамоасида йўлланма нақд. Россия Премьер-лигасида кўпчилик эътиборини қозонаётган Элдор Шомуродов 28-турида атиги 20 дақиқалик ўйин вақтига эга бўлди. Аниқроқ айтсак,  «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин ҳамюртимизга «Динамо»га қарши сафар учрашуви (0:0)нинг 71-дақиқасидагина имконият тақдим этди. Виталий Денисов эса «Крилья Советов»нинг «Ахмат» майдонидаги ўйинида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди, аммо самараликлар ортга очкосиз қайтишди - 1:2. «Оренбур» - «Урал» учрашуви (2:2) мезбонлар вакили Вадим Афонин атиги 10 дақиқа ҳаракатланди (80-дақиқадан кейин). Дарвоқе, ке­йинги мавсумни Россия чемпионати асосий лигасида бошлайдиган 2та клуб маълум бўлди. Аниқроқ айтсак, биринчи дивизион финишига 3та тур қолган паллада «Сочи» ва «Тамбов» жамоалари элита йўлланмасини нақд қилди. Ҳар иккиси ҳисобида 67тадан очко мавжуд. Эътиборли томони, ҳам­юртимиз Вагиз Галиулин «Тамбов»нинг муваффақиятини ўз ҳиссасини қўшди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 17:52, 14.05.2019.
Ўқилди: 3353 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.