“Бавария” ҳимоячиси Рафинья ёзда жамоасини ўзгартиради.
Бу ҳабарни Мюнхен клубининг расмий сайти ҳам тасдиқлади ва футболчининг ўзи ҳам мухлислар билан хайрлашди.
“Бу ерда 8 йил ўйнаганимдан мамнунман. “Бавария” билан буюк дамларни бошдан ўтказдим. Айниқса 2013 йилда қайд этилган требл бутун умр эсимдан чиқмайди. Лекин ҳамма нарса бир кун келиб тугайди”, - дейди махсус конференцияда.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья “Фламенго”га қайтиши кутилмоқда.