Бугун Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Бугунги кун дастурида эркаклар ўртасида -58 кг, аёллар ўртасида -46 ва -73 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади.
Терма жамоамиз вакилларидан Суҳроб Бобобеков биринчи бўлиб мусобақани бошлаб беради. -58 кг вазн тоифасида жанг қиладиган таэквондочимиз бугун дастлабки даврада эстониялик Александр Галактионовга қарши баҳс олиб боради.