Кириш Регистрация

«Келажак сари» халқаро мусобақаси. «Бунёдкор» ва «Локомотив» етакчига айланиб олди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда давом этаётган "Келажак сари" мусобақасида ярим финалчилар аниқланди.

Гуруҳдаги учрашувларнинг иккитасини ғалаба, биттасини дуранг билан якунлаган «Бунёдкор» ярим финал босқичига йўл олди.

Мусобақа низомига кўра, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа 1-4 – ўринлар учун курашни давом эттиради.

Шунга кўра, Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» эртага «С» гуруҳи ўйинларини биринчи ўрин билан якунлаган «Локомотив» жамоасига қарши ўтказади. Ўйин «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади.

Учрашув соат 09:00да старт олади. Айтиш керак, мазкур жуфтлик ғолиби 19 май куни финалда майдонга тушади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида «Андижон» - «Чиғатой» жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Бу беллашув ҳам эртага «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади.

Манба: Bunyodkor
Киритилди: 09:37, 17.05.2019.
Ўқилди: 1717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14554]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3789]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3335]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2885]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2660]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2465]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2114]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2083]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1804]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1752]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.