Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Андижонда Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март ва 3 апрель кунлари Президентимиз раислигида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилиб, вазифалар белгилаб берилган эди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда машҳур спортчилар мактабларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий спортга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Шундай муассасалардан бири сифати Андижон вилояти Бўз туманидаги 6-умумтаълим мактабида 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди.

Бокс мактаби ёшларнинг бокс билан шуғулланишлари учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ёшларга ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиш учун малакали мутахассислар жалб қилинди.

15 май куни ўтказилган муассасанинг очилиш маросимида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ўткирбек Ҳайдаров, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Муҳаммадқодир Абдуллаев юртимизда спортга қаратилаётган эътибор кундан-кунга ортиб бораётгани ва ёшларимиз шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилаётганини таъкидлар экан ушбу муассаса ҳам туман ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бўлғуси чемпионларни тайёрлаш ниятида ташкил этилганлигини маълум қилди.

Манба: Minsport
Киритилди: 11:46, 17.05.2019.
Ўқилди: 2447 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик