"Аякс" ҳужумчиси Ҳаким Зиёш қайси жамоаларда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди.
"Менинг иккита севимли жамоам бор — "Арсенал" ва "Барселона". Менинг орзум — улардан бирининг таркибида ўйнаш", – деди Зиёш Goal.com нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Аякс" спорт директори Марк Овермарс ОАВга берган интервьюсида Ҳаким Зиёш ёзда "Аякс"ни тарк этиб, топ-клубга ўтишини маълум қилган эди.
Маълумот ўрнида. Зиёш ушбу мавсумда "Аякс" сафида барча мусобақалар доирасида 49та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 24та голга узатма берди. Бундан ташқари, марокашлик футболчи клубнинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.